Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ТАЪЗИМДАМИЗ АЗИЗ УСТОЗЛАР

ТАЪЗИМДАМИЗ АЗИЗ УСТОЗЛАР

30 сентябрь 2023 йил
74
0

Фориш тумани 30- сон маданият марказида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда соҳа фахрийлари, фидоий ўқитувчи ва мураббийлар иштирок этишди.

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни. Шу куни бизга сабоқ берган, ҳаёт сўқмоқларидан одимлаб боришимизда устозлик қилган ва бу вазифани айни пайтда ҳам шараф билан бажариб келаётган инсонларнинг касб байрами.
Устоз деганда, ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат-эҳтиром ва чексиз миннатдорчилик туйғулари, шу билан бирга, ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб ва адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлади.

“Устозлик умри – мангу, чунки шогирдлар умри унга уланади”, – дейди халқимиз.
Тадбирда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Абдуманнон Саидхонов туман ҳокимининг ўқитувчи ва мураббийларга табригини ўқиб эшиттирди.

Тадбирда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Собир Ваққосов туманда халқ таълимини ривожлантириш, моддий техник базасини мустаҳкамлаш, ёшларни таълиим-тарбиясига берилаётган эътибор ҳақида сўз юритди. Шунингдек, тадбирда таълим ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши раиси Наим Маҳамматов ҳам сўзга чиқди.

Тадбирда халқ таълими соҳасининг бир гуруҳ фидоий вакилларига туман ҳокимлигининг ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Туман маданият маркази санъаткорлари 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишлаб тайёрланган байрам концерт дастурларини намойиш этишди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар