ФОРИШ ТУМАНИДА “ЁНҒИНДАН ОГОҲЛИК” ЎҚУВ ТАКТИК МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ
Айни кунда мамлакатимизда “Ёнғиндан огоҳлик” умуммиллий компанияси ўтказилмоқда. Фориш туманида ҳам мазкур умуммиллий компанияси давомида аҳоли ўртасида турли тарғибот тадбирлари ҳамда фавқулотда вазиятлар давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда тактик ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.
Жумладан, Фориш туман фавқулотда вазиятлар бўлими ҳамда тумандаги фавқулотда вазиятлар давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда туман электр тармоқлари корхонасида “Ёнғиндан огоҳлик” тактик ўқув машғулоти ўтказилди. Тактик ўқув машғулотда туман электр тармоқлари корхонасида, “деҳқон бозорида” содир бўлган шартли ёнғинни ўчириш, ёнғин содир бўлганда қандай ҳаракатланиш лозимлиги юзасидан кўникмалар берилди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:

14 сентябрь 2023, Четверг
ФОРИШ ТУМАНИДА “ЁНҒИНДАН ОГОҲЛИК” УМУММИЛЛИЙ КАМПАНИЯСИ ДОИРАСИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Изоҳлар (0)