ФОРИШ ТУМАНИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ «ХОТИН-ҚИЗЛАР ВА ЭРКАКЛАР УЧУН ТЕНГ ҲУҚУҚ ҲАМДА ИМКОНИЯТЛАР КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА”ГИ ҚОНУНИ МАЗМУН-МОҲИЯТИГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ
15 сентябрь куни Фориш туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокимлиги оила ва хотин қизлар бўлими, туман Адлия бўлими, Фуқаролик ишлари бўйича туман суди ҳамда “Фориш тонги” газетаси Олий Мажлис жамоат фонди гранти лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикасининг “«Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида »ги қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қонунни кенг жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб этишга бағишланган тадбир ташкил этилди.
Йиғилишни туман ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалалари бўйича биринчи ўринбосари Шавкат Узоқов кириш сўзи билан очди.
Тадбирда туман Адлия бўлими бош маслаҳатчиси Бегзод Туропов, фуқаролик ишлари бўйича Фориш туман суди раиси Эркин Умурзоқовлар “Хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлари ҳамда имкониятлари кафолатлари” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 27 сентябрдаги “«Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-809-сон қонунини йиғилиш қатнашчиларига батафсил тушунтириб беришди.
Маърузачилар Ўзбекистон Республикасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эришиш, жамият ва давлат ишларини бошқаришда уларнинг тенг равишда иштирок этишини таъминлаш, хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш соҳасида мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилганлиги масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.
Йиғилиш сўнгида иштирокчилар томонидан берилган барча саволларга юристлар томонидан жавоб берилди.
Тадбирда мазкур қонунни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Лобар СУНАТОВА,
Фориш тумани оила ва хотин-қизлар бўлими етакчи мутахассиси.
Тавсия этамиз:


