ФОРИШ ТУМАНИ АДЛИЯ БЎЛИМИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНДИ
Айни кунларда адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Адлия вазирлигининг энг қуйи тизимлари фаолиятини ўрганишмоқда.
Жумладан, адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев томонидан Фориш тумани адлия бўлими, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органи ҳамда, юридик хизмат кўрсатиш маркази фаолияти ўрганилди.
Шу ўринда, Фориш тумани давлат хизматлари марказида бўлиб, бу ерда фуқароларга давлат хизматларидан янада қулай, осон фойдаланишлари учун яратилаётган имкониятлар ва бошқа қулайликлар кўздан кечирилди.
Х.Мелиев томонидан фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини аниқлаш ва мавжуд камчиликларни бартараф этишдан ташқари, тизим масъуллари фаолиятини жадаллаштириш, фуқаролар учун яратилган шароитларни янада яхшилаш, ходимларнинг фуқаролар билан мулоқот қилиш кўникмаларни ошириш кераклиги такитланди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.