Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР БИЛАН ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ ИШЛАШ КЛАСТЕРИ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР БИЛАН ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ ИШЛАШ КЛАСТЕРИ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

15 сентябрь 2023 йил
42
0

Бунда, ўсмирларни учта тоифага бўлган ҳолда мутасаддилар томонидан “оталиққа олиш” тартиби белгиланади.
Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов мамлакат аҳолисига мурожаат билан чиқди. Мурожаат матни “Янги Ўзбекистон” нашрида эълон қилинган.
Маълум қилинишича, “Оила – маҳалла – мактаб – мустақил ҳаёт” тамойили асосида тарбияси оғир ўсмирларга вазирлик, идора ва ташкилот раҳбарлари бириктирилади, мустақил ҳаётга тайёрлаш даврида улар билан якка тартибда ишлаш тартиби йўлга қўйилади. Бунинг учун “Вояга етмаганлар билан ижтимоий-ҳуқуқий ишлаш кластери” тизими жорий этилади. Бунда, ўсмирларни учта тоифага бўлган ҳолда мутасаддилар томонидан “оталиққа олиш” тартиби белгиланади.
Хусусан, жиноят содир этган ёки жиноят қилишга мойил бўлганларга ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари ва раҳбар ўринбосарлари, ижтимоий зарарли хатти-ҳаракат содир этиши мумкин бўлганларга давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ва раҳбар ўринбосарлари, назоратсиз ва қаровсиз қолганларга ҳокимликлар, таълим муассасаси директорлари ва маҳалла раислари бириктирилади.
“Хавфсиз оила” тамойили асосида алоҳида иш тизими йўлга қўйилади. Бунда ижтимоий-маиший муаммоси ҳал бўлмаган оилалар билан ишлаш давлат идораларининг биринчи галдаги вазифаси этиб белгиланади. Судда низолашаётган оилалар билан манзилли ишлаш бўйича ягона идоралараро ахборот тизими ишга туширилади. Бунинг учун суд органларига низонинг мазмуни ва ундан кутилаётган хатарларнинг барвақт олдини олиш бўйича маҳалла ва ички ишлар органларини хабардор қилиш, таҳлилий тавсия бериш вазифаси юклатилади.
Ўз навбатида, ички ишлар органлари, суд тавсиясига асосан, низоли оилани ўрганиб, ҳимоя ордери орқали “оилабай” профилактик чораларни кўриш, сектор раҳбарлари ва маҳалла раисларига оиланинг маиший муаммоларини ҳал этишда яқиндан кўмаклашиш, адлия органлари эса низолашаётган оила билан манзилли маслаҳатлашув ўтказиб, малакали ҳуқуқий ёрдам бериш ишларини амалга оширади.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар