Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » МАҲАЛЛАДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

МАҲАЛЛАДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

15 сентябрь 2023 йил
42
0

Бугунги кунда мамлакатимиздаги ҳар бир катта-кичик раҳбарнинг асосий вазифаси аҳоли орасига кириб бориш, улар билан юзма-юз мулоқот қилиш, мурожаатларини тинглаш, муаммоларини ўрганиш ва фуқаролар томонидан кўтарилган масалаларни жойида ҳал этишдир.
Худди шу мақсадда Фориш туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Фарруҳ Амиров туманнинг 1-сектор ҳудудидаги Амир Темур номли маҳалласида сайёр қабул ўтказди. Маҳаллада жойлашган 55-умумтаълим мактабида ташкил этилган фуқаролар сайёр қабулида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фориш туман Халқ қабулхонаси мудири Достон Жонадилов, мутасадди идора ва ташкилотлар раҳбарлари ва масъуллари ҳамда маҳаллада истиқомат қилувчи аҳоли иштирок этди.
Аҳоли фаровонлигини таъминлаш, яшаш шароитини яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш, маҳаллада ободонлаштириш, қурилиш, таъмирлаш ишлари, ичимлик сув, электр ва газ таъминоти, йўл қурилиши ва шу каби фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар тингланди.
Қабулга келган фуқаролар билан юзма-юз мулоқот бўлди. Фуқаролар мурожаатлари тингланиб, қайд этиб борилди. --- нафар фуқаронинг мурожаати шу жойнинг ўзида ижобий ечим топди. Қолган мурожаатлар ўрганиш учун тегишли ташкилотларга топширилиб, ижроси назоратга олинди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар