Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАНИДА “МЕҲР КУТУБХОНАСИ” ТАШКИЛ ЭТИЛИБ, ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

ФОРИШ ТУМАНИДА “МЕҲР КУТУБХОНАСИ” ТАШКИЛ ЭТИЛИБ, ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

14 сентябрь 2023 йил
81
0

Китоб маслаҳатчи, садоқатли ҳамроҳ, энг яқин дўст ва бебаҳо бойлик ҳисобланади. Инсон ҳаётида унинг ўрни муҳим.

Миллатнинг маънавий-руҳий дунёсини китобга муносабати, китобхонлик даражасига қараб ҳам аниқлаш мумкин. Жаҳон маданиятига муносиб ҳисса қўшган аждодларимиз эришган бетакрор ютуқларнинг сабаби ҳам китоб мутолаасидир.
Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан эълон қилинган “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” давлат дастури ижросини таъминлашда ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мавзусида давлат гранти учун, “Китобхонликни кенг оммалаштириш, ёшлар орасида китоб ўқиш маданиятини шакллантириш ва чекка ҳудудлардаги аҳоли ўртасида “Китобсевар миллат” умуммиллий ғоясини тарғиб қилиш ҳамда маҳалла кутубхоналарини ташкил этиш” йўналишида Фориш туман маънавият ва маърифат маркази “Меҳр кутубхонаси”ни ташкил этиш бўйича жамоат фондининг гранд лойиҳасини қўлга киритган эди.
Бугун 1-сектор ҳудудидаги Амир Темур номли маҳаллада ушбу кутубхонанинг очилиш тадбири бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Абдуманнон Саидхонов, Халқ депутатлари Фориш туман Кенгаши котибияти мудири Раъно Дауланова, жамоат фонди ҳамда лойиҳа ижрочилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олган меҳмонлар кутубхонанинг ташкил этилиши жуда фойдали бўлганлиги, бу зиё маскани ёшларимизнинг онгу тафаккурини юксалтиришга катта ҳизмат қилишини таъкидлаб ўтдилар.
Меҳмонлар кутубхонада яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар ва китобхон ёшлар билан суҳбат олиб бордилар. Кутубхонада ҳозирда 1200 дан зиёд бадиий, жаҳон, болалар адабиёти ва аудио китобларнинг энг саралари жой олган.
Тадбирда "Сайёд" болалар фольклор жамоаси ўзларининг ижод намуналарини меҳмонларга ҳавола этдилар ҳамда ўқувчиларга китоблар совға қилинди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар