Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАНИДА “ЁНҒИНДАН ОГОҲЛИК” УМУММИЛЛИЙ КАМПАНИЯСИ ДОИРАСИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

ФОРИШ ТУМАНИДА “ЁНҒИНДАН ОГОҲЛИК” УМУММИЛЛИЙ КАМПАНИЯСИ ДОИРАСИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

14 сентябрь 2023 йил
119
0

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб юртимиз бўйлаб “Ёнғиндан огоҳлик” умуммиллий кампанияси амалга оширилмоқда.

Хусусан, Фориш туманида аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мактаб ва мактабгача таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ва аҳоли яшаш хонадонларида профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда.

Суҳбатлар давомида фуқароларга ис газидан заҳарланиш, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда ҳолатларни олдини олиш, содир бўлганда ҳаракатланиш тартиби, бирламчи ўт ўчириш воситаларидан фойдаланиш, куз-қиш мавсумида хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш, газ ва электр жиҳозларидан тўғри фойдаланиш бўйича тушунчалар бериб борилмоқда.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар