Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАН ИЧКИ ИШЛАР БЎЛИМИДА КУТУБХОНА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ФОРИШ ТУМАН ИЧКИ ИШЛАР БЎЛИМИДА КУТУБХОНА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

13 сентябрь 2023 йил
64
0

Китоб – инсоннинг эркин фикрлаши, дунёқарашининг кенгайиши, ақлан етук бўлиши, маънавиятининг шаклланишида асосий ўрин эгаллайди. Китоб ўқиган инсоннинг ақли чархланиб, маънавияти бойиб етуклик сари илдамлайверади. Китоб ўқимаган инсоннинг онги эса маънавий қашшоқлигича қолаверади.
Фориш туман ички ишлар бўлими раҳбариятининг ташаббуси билан туман ички ишлар бўлими биносида алоҳида хона ажратилиб, ички ишлар ходимлари учун кутубхона ташкил этилди. Кутубхонада ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдоналари жамланган. Ички ишлар бўлими ходимлари бу ердан ўзлари истаган турли адабиётларни олиб, мутолаа қилишлари мумкин.
Кутубхона очилиши муносабати билан туман Ахборот кутубхона маркази ходимлари туман ички ишлар бўлимига ташриф буюришди. Кутубхона фаолиятини йўлга қўйиш бўйича зарур тавсия ва кўникмалар беришди. Шу ернинг ўзида туман Ахборот кутубхона маркази ходимлари олиб келган китоблардан иборат китоблар кўргазмаси ташкил этилди. Туман ички ишлар бўлими раҳбарияти ва Ахборот кутубхона маркази ходимлари ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан келишиб олишди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар