Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » АЛИМЕНТ ТЎЛАМАГАН ОТА 15 СУТКАГА ҚАМАЛДИ

АЛИМЕНТ ТЎЛАМАГАН ОТА 15 СУТКАГА ҚАМАЛДИ

12 сентябрь 2023 йил
96
0

Фарзанд тарбияси, унинг таъминоти ҳар бир ота-она зиммасидаги ўта шарафли ва айни пайтда масъулиятли вазифа саналади. Бироқ ҳаётда ана шундай масъулиятли вазифани ўз ихтиёри билан бажаришдан бош тортадиган ота-оналар ҳам учраб турибди. Бу ҳолатда эса, бегуноҳ фарзандлар азият чекишмоқда.

Албатта, бундай вазиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва таъсирчанлигини ошириш мақсадида маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари кўрилади.

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг қарорига асосан қарздор Қ.Н.дан ундирувчи Г.Н. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва даромадининг 1/4-қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлиб, ижро ҳаракатлари давомида бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан Қ.Н. алимент тўлашдан бўйин товлаб келди.

Мазкур ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Фориш туман бўлими томонидан МЖтКнинг 474-моддаси билан қарздорга нисбатан маъмурий чора кўриш юзасидан жиноят ишлари бўйича Фориш туман судига ижро ҳужжатлардан тўпланган маълумотлар юборди. Натижада суд ҳукмига асосан қарздор Қ.Н.га 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

Абдуҳаким ТАЖИБОЕВ,
мажбурий ижро бюроси Фориш туман бўлими давлат ижрочиси.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар