ФОРИШ ТУМАНИ ХОТИН-ҚИЗЛАР ЎРТАСИДА ЖИНОЯТЧИЛИКДАН ҲОЛИ ҲУДУДГА АЙЛАНАДИ
Фориш туман оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Фориш туманини хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш борасида изчил ишларни амалга оширмоқда.
Жумладан, хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши 3-сонли баёни ижросини таъминлаш, туманни хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликдан ҳамда хотин-қизлар ўртасида ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш мақсадида тумандаги 25 та маҳаллаларда маҳалла хотин-қизлар фаоллари томонидан уйма-уй юриш орқали хатлов ўтказилмоқда.
Хатлов жараёнида “Аёллар дафтари” тизими бўйича белгиланган вазифаларни амалга ошириш билан бирга, тумандаги 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган хотин-қизлар ўртасида ишсизлар сонини аниқлаш, улар истакларига кўра касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш бўйича иш олиб борилмоқда.
Раҳим ОЧИЛОВ,
Фориш тумани оила ва хотин-қизлар бўлими етакчи мутахассиси.
Тавсия этамиз:
