ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЖИНОЯТЧИЛИК ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛАЙЛИК
Фориш тумани Адлия бўлими томонидан туманнинг 3-сектор ҳудудидаги “Ойбек” номли маҳаллада жойлашган 33-умумтаълим мактабида ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда туман Адлия бўлими маслаҳатчиси Бегзод Туропов сўзга чиқиб, бугун мамлакатимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар хусусида тўхталиб, шу билан бирга улар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўймаслик зарурлигини ҳам таъкидлади.
Шунингдек, ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларда юксак анъаналарга ҳурмат туйғусини шакллантириш, жиноятчиликка қарши барқарор муҳит шакллантириш ҳақида ҳам сўз юритди.
Тадбирда маҳалла хотин-қизлар фаоли Норинисо Ирисова, маҳалла профилактика инспектори Ваҳоб Балхиевлар ҳам сўзга чиқиб, хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликларни олдини олиш ҳақида тўхталиб ўтдилар.
Тадбир мунозараларга бой тарзда қизиқарли ўтди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Тавсия этамиз:

