ФОРИШ ТУМАНИДА ҲАРБИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Фориш тумани 4-сектор худудидаги “Хонбанди” маҳалласида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ҳарбий ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди.
Бугунги глобалашув шароитида инсон онги ва қалбини забт этиш учун курашлар кескин тус олаётган бир даврда халқаро майдонда ёшларни ҳар қандай хавф ва таҳдидлардан асраш, уларни мустақил фикрлашини, эътиқодини ва қатъий ҳаётий позициясини шакллантириш энг муҳим ва кечиктириб бўлмас вазифалардан бири бўлмоқда.
Ана шу мақсадларни кўзлаб ташкил этилган ҳарбий ватанпарварлик тадбирида тумандаги 31 та умумтаълим мактаблари ўқувчилари, маҳалла ёшлари иштирок этишди.
Тадбирни туман ҳокимининг ёшлар сиёсати ижтимоий ривожланиш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Абдуманнон Саидхонов кириш сўзи билан очиб, тадбирдан кўзланган мақсад ҳақида сўз юритди.
Тадбирда ёшлар билан интернетдан тўғри фойдаланиш ҳақида суҳбатлар ташкил этилди. “Фориш тоғ” ўқув ҳарбий полигонида жойлашган ҳарбий қисм аскар ва зобитлари ўзларининг жанговор чиқишларини намойиш этишди. Ҳарбий эстафета ўйинлари ўтказилди.
Тадбир давомида Фориш туман маданият маркази санъаткорлари ва ҳарбий оркестр томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага бирдек манзур бўлди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Тавсия этамиз:
