Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » БИЗ ЖИНОЯТЧИЛИК ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРГА БИРГА КУРАШАМИЗ

БИЗ ЖИНОЯТЧИЛИК ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРГА БИРГА КУРАШАМИЗ

07 сентябрь 2023 йил
76
0

Фориш туман маданият марказида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи Ўткир Назаров раҳбарлиги ҳамда тумандаги 4 та сектор раҳбарлари иштирокида аҳоли ва ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда унинг олдини олишга қаратилган масалалар юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувни Фориш туман ҳокими Икром Матиев кириш сўзи билан очди.

Учрашувда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳисобига турмуш фаровонлигини юксалтириш, аҳоли ва ёшларни ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ўзини ўзи бошқариш органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қаҳрамон Назаров сўзга чиқиб, туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг аҳволи ҳақида ахборот берди.

Учрашувда иштирокчилар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифлар асосида аҳоли ва ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни жиловлаш, олдини олиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар