ЖИНОЯТЧИЛИК ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ДОЛЗАРБ ВАЗИФА
Фориш туман ҳокимлигида туман Адлия бўлими томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга бағишланган тадбир ташкил этилди.
Тадбирда туман Адлия бўлими маслаҳатчиси Бегзод Туропов сўзга чиқди. Унда тумандаги корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари иштирок этишди.
Тадбирда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги ислоҳотларнинг бугунги ҳолати, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда маҳалла ва ёшлар етакчиларининг роли ва аҳамияти ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда ҳуқуқ тартибот идоралари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорликнинг амалий механизмини жорий этиш хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Тадбир сўнгида иштирокчиларга буклетлар тарқатилди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Тавсия этамиз:


