Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАНИДА ЖИНОЯТЧИЛИК ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

ФОРИШ ТУМАНИДА ЖИНОЯТЧИЛИК ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

05 сентябрь 2023 йил
26
0

Фориш тумани 1-сектор ҳудудидаги “Қўлба” маҳалласида жойлашган 12-умумтаълим мактабида Фориш туман адлия бўлими томонидан маҳалла аҳолиси иштирокида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда туман адлия бўлими маслаҳатчиси Бекзод Туропов ва туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Фарид Тўйчиевлар жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича сўзга чиқишди.
Маърузачилар Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳар бир фуқаронинг қонун билан белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва бурчлари, мажбуриятлари белгилаб қўйилганлигини, ваколатли идоралар томонидан қабул қилинаётган барча қонунлар инсон манфаатлари учун хизмат қилишини, жойларда қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳияти доимий равишда тушунтириб борилиши, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда барча масъул эканлигини қайд этишди.
Шунингдек, давра суҳбатида жиноят тушунчаси, жиноятларни таснифлаш, жиноят учун жавобгарлик ва унинг асослари, жиноятга дахлдорлик, жазо тушунчаси ва мақсадлари, судланганликнинг ҳуқуқий аҳамияти, касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик, туҳмат, ҳақорат қилиш, терроризм, меҳнат қилиш ҳуқуқини бузиш, давлат мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилиш, алдаш ёки ишончни суистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш, мулкни қасдан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш, ахборотлаштириш қоидаларини бузиш, ҳокимият ёки манасаб ваколати доирасидан четга чиқиш, мансабга совуққонлик билан қараш, пора олиш, пора бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилиш, ёлғон кўрсатмалар бериш, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик, булар учун Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексида жазолар белгиланиб қўйилганлиги ҳақида ҳам йиғилганларга ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Бундан ташқари, ҳар-бир оилада камол топаётган ёшларимизнинг, сиёсий, ижтимоий, маънавий онгини ривожлантириш, ёш авлодни ватанпарварлик, юртга садоқат руҳида тарбиялаш, келажакка бўлган ишончини ва фидоийлигини ошириш, руҳиятини кўтариш ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.
Давра суҳбати жараёни ўзига хос баҳс – мунозара усулида ташкил этилди ҳамда иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар