ФОРИШЛИК МЕНТАЛ АРИФМЕТИКАЧИЛАР ЧЕМПИОН БЎЛИШДИ
30-31 август кунлари Зомин туманида ментал арифметика бўйича очиқ чемпионат бўлиб ўтди. Унда Фориш тумани 4-сектор ҳудудидаги “Ўзбекистон” маҳалласида яшовчи, маҳаллада жойлашган “Бойчечак” давлат мактабгача таълим ташкилоти тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиси Шукруллаев Улуғбек Умид ўғли супер чемпионликни қўлга киритди.
Шукруллаев Улуғбек Умид ўғли ёш бўлишига қарамай анча иқтидорли. У ментал арифметика бўйича ташкил этилаётган маҳалла, туман ва республика миқёсидаги олимпиада ва очиқ чемпионатларда фаол иштирок этиб келмоқда. Улуғбекни навбатдаги ғалабаси билан қутлаймиз.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)