Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » “СУВЧИЛАР МАКТАБИ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ФОРИШ ТУМАНИДА ЎҚУВ-КУРСИ ЎТКАЗИЛДИ

“СУВЧИЛАР МАКТАБИ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ФОРИШ ТУМАНИДА ЎҚУВ-КУРСИ ЎТКАЗИЛДИ

31 август 2023 йил
87
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2023 йил 18 апрел куни ўтказилган сув хўжалиги соҳасини ислоҳ қилишга бағишланган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари томонидан сув тежовчи технологиялар афзалликларининг тарғиботини ташкил қилиш, фермерларнинг ушбу усул бўйича тушунча ва кўникмаларини шакллантириш, бунда технологияни қўллаган ҳолда кўргазмали участкалар ва “Сувчилар мактаби”ни ташкил қилиш топшириғи берилган.
Мазкур топшириқ ижроси юзасидан Сув хўжалиги вазирлиги, “Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ва “Агробанк” АТБ ўзаро ҳамкорликда сув тежовчи технологияларнинг афзалликлари ва турлари бўйича сув хўжалиги ходимлари ва фермер хўжаликлари рахбарларининг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида “Сувчилар мактаби” ташкил қилинди ҳамда жойларда ўқитиш ишларини олиб бориш бўйича график ишлаб чиқилган.
Жорий йил 31 август куни Фориш туманидаги 30-сон маданият марказида “Сувчилар мактаби”нинг малакали мутахассислари томонидан семинар тарзида тумандаги фермер хўжаликлари раҳбарлари, туман ирригация бўлими ходимлари, сувчи мироблари ва банк ходимлари сув тежовчи технологияларнинг турлари унинг афзалликлари бўйича ўқитилди ҳамда тушунча ва кўникмалар берилди.
Дастлаб семинарни Фориш туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари К.Каримов очиб берди. Шундан сўнг “Сувчилар мактаби”нинг мутахассислари томонидан кўргазмали материаллар асосида дарс ўтилди. Ушбу семинарда тумандаги фермер хўжаликлари раҳбарлари, сувчи мироблари ва банк ходимларидан иборат 129 нафар қатнашувчи иштирок этди. Семинарда қатнашувчилар Сувчилар мактаби телеграм боти орқали рўйхатдан ўтказилди ва электрон сертификатга эга бўлдилар.
“Сувчилар мактаби” ходимлари томонидан семинар сўнгида қатнашувчиларга тарқатма материаллар ва эсдалик совғалари топширилди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар