Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » "ЯНГИ ҲАЁТ УЧУН, ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН УЧУН!"

"ЯНГИ ҲАЁТ УЧУН, ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН УЧУН!"

26 август 2023 йил
112
0

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!" шиори остидаги "Маънавият фестиваллари" бугун Фориш туманида кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Мазкур фестивал доирасида Фориш туманидаги Фориш тоғ ўқув ҳарбий полигонида жойлашган ҳарбий қисмда офицер ва аскарлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази тарғибот гуруҳи раҳбари Толмос Раззақов, фалсафа фанлари доктори Шаҳло Аҳророва, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Дилшод Ражабов, Ўзбекистон кино арбоблари ижодий уюшмаси аъзоси Одина Абдураҳмонова ҳамда хонанда Умид Шаҳобовлар иштирок этишди.

Тадбир якунида ҳарбий қисм кутубхонасига маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан бадиий адабиётлар совға қилинди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар