Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАНИ МАСЪУЛ ТАШКИЛОТЛАРИ ВА АҲОЛИСИ ДИҚҚАТИГА

ФОРИШ ТУМАНИ МАСЪУЛ ТАШКИЛОТЛАРИ ВА АҲОЛИСИ ДИҚҚАТИГА

25 август 2023 йил
76
0

Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 26-28-август кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин ҳаво массалари кириб келади.
Республика ҳудуди бўйича 26-27-августда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 23-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
27-28-август кунлари кундузи ҳаво ҳарорати 23-28-даражагача пасаяди.
26-августда республика шимолида ва чўл ҳудудларида, 27-28-августда қолган ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.
Кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши ҳисобига республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 27-29-август кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу эса ўз навбатида аҳоли хонадонлари ва мол мулкига жиддий талофатлар етказиши мумкин.
Шу муносабат билан тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ва тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчиларни эҳтиёт чораларини кўришларини ва ёш болаларни, ёши кекса ва имконияти чекланган фуқароларни назоратсиз қолдирмасликларини, чорва молларини сойлар яқинида боқмасликларини сўраймиз.

ФОРИШ ТУМАНИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЛИМИ.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар