Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ТОМОРҚАДАН БАРАКАЛИ ҲОСИЛ

ТОМОРҚАДАН БАРАКАЛИ ҲОСИЛ

19 август 2023 йил
65
0

Оиланинг фаровон бўлиши, фарзандларнинг бекаму-кўст вояга етиши оила соҳибу-соҳибаларининг аҳиллигига, ҳалол меҳнат қилиб, рўзғор тебратишига боғлиқ. Бугунги кунда Фориш туманида томорқада меҳнат қилиб, яхшигина даромад топиб оиласи фаровонлигини таъминлаётган оила соҳиблари кўплаб топилади. Ана шундай оила соҳибларидан бири туманнинг 3-сектор ҳудудидаги “Сайёд” маҳалласида яшовчи Жўрақул Усмоновдир.
Жўрақул Усмонов оиласи ҳақиқатдан ҳам ибрат олса арзийдиган меҳнаткаш оила. У томорқасидаги ердан бир йилда икки мартагача ҳосил олади. Жўрақул Усмонов томорқасида такрорий экин сифатида қулупнай етиштиришни йўлга қўйиш мақсадида маҳалла ҳоким ёрдамчиси ёрдами билан 15 миллион сўм кредит олди. Ана шу кредит маблағи эвазига уруғлик, керакли минерал озуқалар харид қилди. Томорқага қулупнай уруғини экиб, униб чиққач уни меҳр билан парваришлади. Бугун қилинган самарали меҳнат ўз натижасини кўрсатди. Етиштирилган қулупнай ҳосилидан ҳозирга қадар 13 миллион сўмдан зиёд даромад олди.
Жўрақул Усмонов томорқасидаги токлардан ҳам яхшигина ҳосил оляпти.
– Ҳар йили 700-800 килограмм узумни бозорда сотаман. Ундан ташқари 450-500 килограмм сояки майиз тайёрлаймиз ва қиш мавсумида ҳар килосини 35-45 минг сўмдан сотамиз. Ҳалол меҳнат қилсанг Яратганнинг ўзи баракасини бераверар экан, – дейди Жўрақул Усмонов.
Бу оила бугун ҳалол меҳнатлари эвазига бекаму-кўст фаровон ҳаёт кечирмоқда.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар