Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ИЖОБИЙ ЕЧИМ ТОПМОҚДА

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ИЖОБИЙ ЕЧИМ ТОПМОҚДА

18 август 2023 йил
111
0

Фориш туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари томонидан ҳар ҳафта аҳоли қабуллари ўтказилиб, унда аҳоли муаммолари тингланмоқда ва уларни тегишли корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари иштирокида ҳал этиш йўллари изланмоқда.
Бу галги аҳоли қабули Фориш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Комилжон Каримов томонидан ўтказилди. Қабулда 20 нафар фуқаролар томонидан бандликни таъминлаш, уй-жой масаласи, банкдан кредит ажратиш, электр энергия таъминоти, тадбиркорлик қилиш учун ер ажратиш, даволанишда кўмаклашиш ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар тингланди.
Қабул давомида фуқароларнинг 20 та мурожаатидан 15 таси тегишли корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари томонидан жойида қаноатлантирилди. Қолган 5 та мурожаатлар тегишли ташкилотларга кўриб чиқиш ва ижро этиш учун топширилиб, ижроси назоратга олинди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар