Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАНИДА “ХОТИН-ҚИЗЛАР ВА ЭРКАКЛАРНИНГ ТЕНГ ҲУҚУҚЛАРИ ҲАМДА ИМКОНИЯТЛАРИ КАФОЛАТЛАРИ” МАВЗУСИДА ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

ФОРИШ ТУМАНИДА “ХОТИН-ҚИЗЛАР ВА ЭРКАКЛАРНИНГ ТЕНГ ҲУҚУҚЛАРИ ҲАМДА ИМКОНИЯТЛАРИ КАФОЛАТЛАРИ” МАВЗУСИДА ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

17 август 2023 йил
57
0

Фориш тумани мажлислар залида туман ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда туман Адлия бўлими, “Фориш тонги” газетаси жамоат фонди гранд лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлари ҳамда имкониятлари кафолатлари” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуниниг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб этиш мақсадида тадбир ташкил этилди.
Тадбирни Фориш туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Шавкат Узоқов очиб берди. Шундан сўнг туман Адлия бўлими бош маслаҳатчиси Бегзод Туропов “Хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлари ҳамда имкониятлари кафолатлари” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-829-сон қонунини йиғилиш қатнашчиларига батафсил тушунтирди.
Тадбирда фуқаролик ишлари бўйича Фориш туман суди раиси Эркин Умурзоқов томонидан ҳудуддаги оилавий низолар, ажримлар ва хотин-қизларга берилаётган кредитларни тўлов масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.
Йиғилиш сўнгида иштирокчилар томонидан берилган барча саволларга юристлар томонидан жавоб берилди.

Сабоҳат ҚЎНАРОВА,
Фориш тумани оила ва хотин-қизлар бўлими етакчи мутахассиси.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар