Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАН МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН НОҚОНУНИЙ ҚУРИЛИШЛАРНИНГ БУЗИЛИШИГА ҚАРШИЛИК КЎРСАТИШ ОҚИБАТЛАРИ ҲАҚИДА ТУШУНТИРИШЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

ФОРИШ ТУМАН МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН НОҚОНУНИЙ ҚУРИЛИШЛАРНИНГ БУЗИЛИШИГА ҚАРШИЛИК КЎРСАТИШ ОҚИБАТЛАРИ ҲАҚИДА ТУШУНТИРИШЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

15 август 2023 йил
78
0

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округи фойдасига фуқаролик ишлари бўйича Фориш туман судининг 13.08.2021 йилдаги ушбу округга қарашли 1917к-контурдаги қарздор Ш.Ачилов томонидан ўзбошимчалик билан қурилган 55,35 кв. метр ўлчамдаги ошхона биноси, 140 кв. метр ўлчамдаги молхона биноси, 369 кв. метр ўлчамдаги қўтон, қарздор Й.Ачилов томонидан ўзбошимчалик билан қурилган 369,6 кв. метр ўлчамдаги қўтон, 1933к-контурдаги 8,75 ўлчамдаги ҳожатхона биноси, 1917к-контурда Ғ.Ачилов томонидан ўзбошимчалик билан қурилган 28,8 кв. метр ва 37,5 кв. метр ўлчамдаги чўпон уйи, 428 кв. метр ўлчамдаги қўтон уларнинг ўзларининг ҳисобидан буздириб ташлаш тўғрисидаги ижро ҳужжати бюронинг Фориш туман бўлими иш юритувида мавжуд.
Мазкур ижро ҳужжатига асосан ноқонуний қурилмалар қарздорлар томонидан ихтиёрий буздирилмаганлиги сабабли, давлат ижрочиси томонидан 15.08.2023 йилга мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланган ва бу ҳақида тарафлар ҳамда ҳамкор ташкилотларга хабарномалар берилган.
Шундан сўнг, жорий йилнинг 15 август кунига тайинланган ижро ҳаракатларига махсус техника жалб қилинган ҳолда тарафлар ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида борилганда, қарздор ва уларнинг оила аъзолари ҳамда яқин қариндошлари томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилишига фаол қаршилик кўрсатилган.
Ҳозирда тайинланган мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилаётганлиги ҳамда қарздор ва яқинларига қаршилик кўрсатилишининг ҳуқуқий оқибатлари қўшимча тушунтирилмоқда.
Абдуҳаким ТАЖИБОЕВ,
мажбурий ижро бюроси Фориш туман бўлими давлат ижрочиси.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар