Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ЎЗБЕКИСТОНДА ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭНЕРГИЯДАН ФОЙДАЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ ОШИРИЛАДИ

ЎЗБЕКИСТОНДА ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭНЕРГИЯДАН ФОЙДАЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ ОШИРИЛАДИ

15 август 2023 йил
54
0

«Ўзбекистон-2030» стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳаларида «Яшил иқтисодиёт»га ўтиш, унинг асоси бўлган қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш кўрсаткичларини кескин ошириш бўйича ҳам қатор мақсадлар белгилаб қўйилган.
Жумладан:
- қайта тикланувчи энергия манбаларини 25 минг МВтга ҳамда жами истеъмолдаги улушини 40 фоизга етказиш;
- саноатда «яшил сертификат»лар бозорини ривожлантириш ва «экологик маркировкалаш» амалиётини жорий қилиш;
- экологияга зарар етказмайдиган инфратузилмани шакллантириш ва саноат корхоналарида «айланма (циркуляр) иқтисодиёт» амалиётини жорий қилиш жараёнларини рағбатлантириш режалаштирилган.
9 ГВт қуёш ва 5 ГВт шамол электр энергияси станциялари давлат-хусусий шериклик асосида бунёд этилади ҳамда қуввати 1,9 ГВт бўлган 28 та гидроэлектр станцияси қурилади.
3 ГВт қувватли 3 та иссиқлик электр станциясини модернизация қилиш орқали табиий газ сарфи камайтирилади. Кўп қаватли уй-жойлардаги хонадонларни энергия самарадорлиги (энергоаудит)ни баҳолаш тизими жорий этилади.
Стратегияга кўра, жамоат транспортини тўлиқ экологик тоза ёқилғига ўтказиш, иқлим ўзгариши соҳасида барча иссиқхона газларини қамраб олувчи мониторинг тизимини яратиш ва «Яшил ўсиш» шароитида бозор иқтисодиёти нуқсонларини бартараф этиш ва «мақбул нархларни шакллантириш» институтларини мустаҳкамлаш назарда тутилмоқда.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар