Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ОБОДОНЛАШТИРИШ ОЙЛИГИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА

ОБОДОНЛАШТИРИШ ОЙЛИГИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА

15 август 2023 йил
120
0

Айни дамда Фориш тумани 4-сектор ҳудудидаги “Хонбанди” маҳалласида ободонлаштириш ойлиги доирасида ободонлаштириш ишлари давом эттирилмоқда. Маҳалла аҳолисининг кучи билан кўп қавтали уйлар ҳовлилари, теварак-атроф турли чиқиндилардан тозаланиб, дарахт кўчатлари суғорилди.

Маълумот учун ободонлаштириш ойлиги 30 августгача давом этади. Мақсад Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллигини кенг нишонлашга пухта тайёргарлик кўриш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари кўламини янада кенгайтириш, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини яхшилаш, “маҳалладан хонадонгача” тамойили асосида маҳаллалар ҳудудларини ободонлаштириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишдир.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар