Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ҲАР БИР МУРОЖААТДА БИР ТАҚДИР

ҲАР БИР МУРОЖААТДА БИР ТАҚДИР

11 август 2023 йил
77
0

Фориш туман 2-сектор ҳудудидаги “Нарвон” маҳалласида Жиззах вилоят прокурори ўринбосари Азиз Эсиргапов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фориш туманидаги Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда сайёр қабул ташкил этди. Сайёр қабулда Фориш туман ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва экология масалалари бўйича ўринбосари Фарруҳ Амиров иштирок этди.
Сайёр қабулда вилоят прокурорининг ўринбосари Азиз Эсиргапов сўзга чиқиб, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мансабдор шахсларнинг мурожаатлар билан ишлаш борасидаги масъулиятини янада ошириш масаласига тўхталиб ўтди. Фуқароларнинг мурожаатлари эътиборсиз қолмаслиги, уларнинг барча саволларига вилоят корхона, ташкилот, муассасаларнинг раҳбарлари очиқ-ойдин жавоб беришлари, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги вазифалар бажарилиши, муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилишини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Сайёр қабулда 2-сектор ҳудудидаги маҳаллалардан жами 200 нафардан зиёд фуқаролар иштирок этди.
Сайёр қабулда 13 нафар фуқаролардан ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик сув таъминоти, мактаб учун қўшимча бино қуришда кўмаклашиш, уй-жой таъмирлаш, кўмир билан таъминлаш ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида ўрганиб чиқилди. Ушбу мурожаатларнинг бир қисми тегишли ташкилотлар томонидан жойида қаноатлантирилган бўлса, муддат ва қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар тегишли ташкилотларга топширилиб, ижроси назоратга олинди. Сайёр қабулда барча мурожаатларни ўз вақтида ҳал этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.
Сайёр қабул давомида маҳаллалар аҳолиси учун Фориш туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими билан ҳамкорликда “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ҳам ташкил этилди. Шунингдек, сайёр қабул ниҳоясида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга маиший техника воситалари, моддий ёрдам олиш ҳамда тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган ёшларга банкдан кредит олишлари учун сертификатлар топширилди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар