Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ОГОҲЛИК – ДАВР ТАЛАБИ

ОГОҲЛИК – ДАВР ТАЛАБИ

11 август 2023 йил
74
0

2023 йил 10-август куни Фориш тумани “Оқтепа” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси иштирокида тарғибот гуруҳи томонидан тарғибот-ташвиқот тадбири амалга оширилди. Дин ишлари бўйича қўмитанинг Фориш тумани бўйича бош мутахассиси Жавоҳир Мамадалиев ва туман ички ишлар бўлими ходими А.Ҳамраев билан биргаликда диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм билан боғлиқ таҳдидларнинг олдини олиш, диний соҳада амалга оширилаётган давлат сиёсатини тушунтиришга қаратилган учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида республикада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ҳамда мутаассиб оқимлар томонидан ижтимоий тармоқ платформаларида илгари сурилаётган даъволар, ёшлар орасида диний ақидапарастлик ва мутаассиблик ғоялари тарқалишининг олдини олиш юзасидан керакли тавсиялар берилди ва тушинтирилди.
Шунингдек, шундай тадбир туманнинг “Ўзбекистон” маҳалласида ҳам бўлиб ўтди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар