Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

11 август 2023 йил
63
0

Миллий телеканалининг “Миллар” кўрсатувида Фориш тумани “Эгизбулоқ” маҳалласи бир гуруҳ аҳолисининг ичимлик сув таъминотидаги муаммолари баён қилинган.
Ушбу ҳолат бўйича Фориш туман ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва экология масалалари бўйича ўринбосари Фарруҳ Амиров, Фориш туман ичимлик сув тармоқлари корхонаси раҳбари Фарид Бегматов ҳамда “Эгизбулоқ” маҳалласи мутасаддилари иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилди.
2022 йил 20 апрель куни содир бўлган кучли сел тошқини натижасида “Эгизбулоқ” маҳалласида мавжуд бўлган “Эгизбулоқ зилол сув” масъулияти чекланган жамиятига қарашли бўлган ичимлик сув тармоқларига ҳам жиддий зарар етказди.
Маҳаллада сел тошқин оқибатларини бартараф этиш юзасидан ҳукуматимиз раҳбарияти ва вилоят, туман ҳокимлиги раҳбарлигида белгиланган дастур асосида ишлар олиб борилди. “Эгизбулоқ” маҳалласи аҳолисини тоза ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида 1 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилди. Ушбу маблағ эвазига 1 дона артезиан қудуғи ва 4,0 километр янги ичимлик сув тармоғи тортилди ҳамда 1 та мавжуд сув иншооти реконструкция қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги 408-сон “2022 – 2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан “Эгизбулоқ” маҳалласида 2023 йилда 2 та сув иншооти ва 8,0 километр янги ичимлик сув тармоқлари тортиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳали қурилиш ишлари якунланмаган бўлсада аҳолига ичимлик суви бериш йўлга қўйилган. Қурилиш ишларига 2,7 миллиард сўм маблағ ажратилган.
Шу ўринда яна бир мулоҳазани айтиб ўтиш ўринли бўлар деб ўйлаймиз. “Эгизбулоқ” маҳалласида 170 та хонадонни ичимлик сув билан таъминлаш лойиҳалаштирилган бўлса, ичимлик сув тармоғи 240 та хонадонга тортилган ва ҳисоблагич асбоблари ўрнатиб берилмоқда.
Маҳаллада аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маҳалла оқсоқоллари ҳам ўзларининг ижобий фикрларини билдиришди.
Мурожаатчи Мамлакат Воҳидованинг уй-жойи ноқонуний қурилган бўлиб, кадастр ҳужжати йўқ, шаҳарсозлик талабларига жавоб бермайди. Асосий ичимлик сув тармоғидан Мамлакат Воҳидова хонадонигача бўлган масофа 180 метрни ташкил этади. Мамлакат Воҳидова эса хонадонимга ичимлик сув тармоғини тортиб олиб келиб берасан деб иддао қилмоқда. Холбуки, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида коммунал тармоқларга уланиш юридик ва жисмоний шахслар ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Жумладан, ичимлик сув тармоғига уланиш ҳам.
Шундай экан халқимизни “Сиздан угина биздан бугина” деган ибратли гапини ҳеч қачон ёддан чиқармай, бировларни ноўрин айбламай ўзимиз учун ўзимиз жон куйдиришимиз керак.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар