Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » АҲОЛИНИНГ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ ТАЪМИНОТИ ЯНАДА ЯХШИЛАНАДИ

АҲОЛИНИНГ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ ТАЪМИНОТИ ЯНАДА ЯХШИЛАНАДИ

01 август 2023 йил
78
0

Фориш тумани 1-сектор ҳудудидаги АмирТемур номли маҳалла ҳудудидаги қишлоқларига ўтган асрнинг 60-йилларида электр энергияси тармоқлари тортилган эди.

Йиллар ўтиши билан электр энергияси тармоқлари ўз муддатини ўтаб, яроқсиз ҳолга кела бошлади. Тез-тез электр энергияси таъминотида узилишлар бўлиб, аҳолининг норозиликларини келтириб чиқара бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022 - 2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилингандан кейин маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар бошлаб юборилди.

Бугунги кунда Амир Темур номли маҳаллада электр ҳаво тармоқларини реконструкция қилиш ишлари бошлаб юборилди. Реконструкция қилиш жараёнида маҳаллага 5 та янги трансформатор пункти ўрнатилади. Эскирган ёғоч таянчлар ўрнига 132 та темир бетон таянчлар ўрнатилади. 5,5 километр 10,04 кв.ли ҳаво электр тармоқлари тортилади. Ана шу ишлар якунлангач маҳалла аҳолисининг электр энергияси таъминоти янада яхшиланади.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар