ВАТАННИНГ ЮКСАК МУКОФОТИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗ ОНАХОН
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 июндаги “Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига асосан мамлакатимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни, турли миллат ва элат вакиллари ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат муҳитини асраш, миллий маданиятлар, урф-одат ва анъаналарни ривожлантириш борасидаги катта хизматлари, Янги Ўзбекистоннинг тинчликсевар ва халқпарвар сиёсатини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш, шунингдек, турли соҳаларда самарали меҳнат қилиб, юртимиз иқтисодиётини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли ишлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун тожик миллий маданий марказининг Жиззах вилояти бўлими фаол аъзоси Фориш тумани “Ўхум” маҳалласида яшовчи Бозор момо Назарова Ватанимизнинг юксак мукофоти «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.
Ватаннинг юксак мукофоти муборак бўлсин азиз онахон!
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.