АҲОЛИ МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ЕЧИМ ТОПДИ
Фориш тумани, 3-сектор ҳудудидаги “Оқтепа” маҳалласининг Дамариқ қишлоғи аҳолиси туман ҳокимлигига қишлоққа ўрнатилган трансфарматор эскиргани, кучланиши етишмаётганлиги, натижада тез-тез, айниқса, ёғин-сочинли кунларда электр энергияси ўчиб қолаётгани юзасидан мурожаат қилиб келишганди.
Аҳолининг ушбу мурожаатининг ижроси туман ҳокимлиги томонидан назоратга олиниб, тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилди.
Фориш туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан аҳолининг ушбу мурожаати ижобий ҳал этилди. Қишлоққа қўшимча 100 ква.ли трансформатор пункти ўрнатилиб 500 метр масофада 10 кв.ли янги ҳаво электр тармоғи қурилиб, қишлоқдаги 40 та хонадоннинг электр энергия таъминоти яхшиланди ва аҳоли мурожаати ижобий ҳал этилди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.