Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » КУЧ – ҚУДРАТИМИЗ ДЎСТЛИКДА, ҲАМЖИҲАТЛИКДА

КУЧ – ҚУДРАТИМИЗ ДЎСТЛИКДА, ҲАМЖИҲАТЛИКДА

29 июль 2023 йил
64
0

Мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби Фориш туманида ҳам 30 июнь – Халқаро дўстлик куни муносабати билан турли маънавий –маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.
Бугун Фориш туманида 11 миллат ва элат вакиллари бир оила фарзандларидек аҳил иноқ яшаб, туманни ҳар томонлама ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшиб келишяпти. Фориш туманида яшовчи барча миллат ва элат вакиллари бир-бири билан қиз олиб, қиз бериб қуда-анда бўлиб кетишган. Тўю-маракалари бир-бирисиз ўтмайди.
Фориш туман 30-сон маданият маркази ҳовлисида 30 июнь – Халқаро дўстлик куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администратсияси раҳбарининг 2023-йил 18-июлдаги 02-РА 1/1-968-сонли топшириғи ижросини таъминлаш ҳамда Жиззах вилоят ҳокимининг 25-июлдаги 01-1135-сонли чора-тадбирлар режасига асосан “Ўзбекистон умумий уйимиз” деб номланган фестивал байрам тадбири бўлиб ўтди.
Сана муносабати билан Фориш тумани маданият бўлими санъаткорлари томонидан ватанимиз тинчлиги, ободлигини тараннум этувчи ҳамда турли миллат ва элатларнинг куй-қўшиқлари, рақсларидан тузилган концерт дастури намойиш этилди.
Тадбир томошасига туманда истиқомат қилаётган қардош миллатлар, маҳаллалар фаоллари ташриф буюрди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар