Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ИНВЕСТИЦИЯЛАР ФОРИШ ТУМАНИНИНГ ТАРАҚҚИЁТИГА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ФОРИШ ТУМАНИНИНГ ТАРАҚҚИЁТИГА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА

28 июль 2023 йил
62
0

Фориш туманида инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини ташкил этиш борасида кенг қамровли ишлар амалга ошрилмоқда.
Сўнгги олти йилда инвестициялар ҳажмини ялпи ички маҳсулотнинг 30 фоизидан оширишга эришилди. Кенг кўламли ва самарали ислоҳотларимиз натижасида ялпи ички маҳсулот ҳажми илк бор 80 миллиард доллардан ошди.
Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 11 июль куни инвестициялар жалб қилишни янада кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилишида ҳам тармоқ ва ҳудудлардаги инвестиция кўрсаткичлари, лойиҳаларнинг ижроси ва йил якунигача бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Эътиборлиси, мазкур йиғилишда, давлатимиз раҳбари мавзу муҳокамасида йилнинг ўтган олти ойида республикамиздаги саноқли фаол инвестициялар ўзлаштирилган шаҳар ва туманлар қаторида Фориш туманини ҳам тилга олдилар. Бу бежизга эмас албатта.
Кейинги йилларда бутун мамлакатимизда бўлгани каби Форишда ҳам саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш, тадбиркорлик йўналишларида кўплаб янги лойиҳалар амалга оширилди. Хорижий инвестиция жалб қилиш, экспорт ҳажми ошди. Туманнинг иқтисодий кўрсатгичлари юксалмоқда.
Агар Форишнинг яқин тарихига назар ташласак, вилоятининг энг қолоқ туманларидан бири эди. Аҳолиси асосан чорвачилик билан шуғулланар, ишлаб чиқариш, саноат деярли йўқ эди. Инвестиция жалб қилиш ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўларди.
Аммо янги Ўзбекистондаги ислоҳотлар сабаб, бугун Фориш тумани мамлакатимизнинг чин маънода ривожланаётган туманларидан бирига айланди.
Мисол учун, жорий йилнинг январь-июнь ойларида туманда жами 110,1 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кафолатланмаган хорижий кредитлар ўзлаштирилди. Бу кўрсаткич, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 99 фоизни ташкил этган бўлса, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан эса 140 фоизни ташкил этди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар