ҲАР БИР МУРОЖААТДА ИНСОН ТАҚДИРИ
Фориш туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари томонидан ҳар ҳафта аҳоли қабуллари ўтказилиб, унда аҳоли муаммолари тингланмоқда ва уларни тегишли корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари иштирокида ҳал этиш йўллари изланмоқда.
Бу галги аҳоли қабули туман ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Фарруҳ Амиров томонидан ўтказилди.
Унда 20 нафар фуқаролар иштирок этиб, 20 та муаммоли масалалар юзасидан мурожаат қилдилар. Қабул жараёнида аҳоли томонидан билдирилган мурожаатларнинг 17 таси тегишли корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари томонидан жойида ҳал этилди. Қолган 3 та мурожаатлар тегишли ташкилотларга топширилиб, ижроси назоратга олинди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.