СПОРТНИ СЕВ, СПОРТ БИЛАН ЯША
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 июндаги “Дзю-до спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-286-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фориш туман спорт мактабининг календар режасига асосан туманнинг 3-сектор ҳудудидаги Ойбек номли маҳалласи Порашт қишлоғиди “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида спортнинг Дзю-до тури бўйича ёшлар ўртасида Фориш туман биринчилиги ўтказилди.
Мазкур мусобақаларда маҳаллада яшовчи 2011, 2012, 2013-2014 йилларда туғилган ўғил ва қиз болалар ўзаро беллашдилар.
Мусобақалар қизғин курашларга бой тарзда муросасиз кечиб, ёшлар туман биринчилигини қўлга киритиш мақсадида беллашдилар.
Мусобақа якунида ғолиб спортчиларга туман спорт мактаби томонидан диплом ҳамда медаллар топширилди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.