Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАНИДАГИ ГЕОГРАФИК ОБЪЕКТЛАРГА НОМ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА

ФОРИШ ТУМАНИДАГИ ГЕОГРАФИК ОБЪЕКТЛАРГА НОМ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА

28 июль 2023 йил
80
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011-йил 12-октабрдаги “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги ЎРҚ-303-сонли Қонуни, “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5850-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012- йил 16- октябрдаги “Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида”ги 295-сонли, 2020-йил 20-январдаги “Мамлакатда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 34-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6- , 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари Фориш туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2023-йилнинг 14-апрелдаги 08-02714-сонли хати ҳамда Республика топономика хизмати Эксперт комиссияси хулосаси маълумот ва асос учун қабул қилинсин.
2. Фориш тумани аҳоли пунктларида номсиз қабристон, зиёратгоҳ, хиёбон ва майдонларга янгидан ном бериладиган қабристон, зиёратгоҳ, хиёбон ва майдонларнинг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимлиги (А.Саидхонов), Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими (Ш.Узоқов), туман статистика бўлими (Т.Қўнаров), туман қурилиш бўлими (М.Эгамбердиев), Давлат кадастрлари палатаси туман филиали (Ф.Тўйчиев) барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан биргаликда янгидан номланган қабристон, зиёратгоҳ, хиёбон ва майдонларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва электрон базани шакллантириш, иш юритиш ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ барча тадбирларни амалга оширсин.
4. Туман қурилиш бўлими (М.Эгамбердиев) ҳудудларда янги номланган қабристон, зиёратгоҳ, хиёбон ва майдонларнинг янги номлари ёзилган кўрсаткич ва белгилар, пешлавҳаларни замонавий дизайн асосида босқичма-босқич ўрнатилишини таъминласин.
5. Мазкур қарор “Фориш тонги” газетасида чоп этилсин ва ҳокимликнинг www.forish.jizzax.uz - расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари ва туман ҳокимининг ўринбосари А.Саидхонов зиммасига юклатилсин.
7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Туман ҳокими, Халқ депутатлари
туман кенгаши раиси И.МАТИЕВ.
2023 йил 14 июль, Боғдон шаҳарчаси.

ҚАРОРНИНГ ТЎЛИҚ МАТНИНИ БУ ЕРДА ЮБКАЛИБ ОЛИНГ 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар