Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАНИДА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ЁЗГИ ТАЪТИЛИ МАРОҚЛИ ЎТМОҚДА

ФОРИШ ТУМАНИДА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ЁЗГИ ТАЪТИЛИ МАРОҚЛИ ЎТМОҚДА

22 июль 2023 йил
40
0

Келажак вориси бўлган болажонларнинг соғлом вояга етишлари, кенг дунёқарашга эга ҳур фикрли инсон сифатида шаклланишлари учун юртимизда қулай шарт-шароитлар яратиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борадаги ишлар кўламини болажонларнинг ёзги таътилини мароқли ўтказишлари учун амалга оширилаётган ишларда кўришимиз мумкин.
Фориш туманидаги “Жилғача” стационар болалар оромгоҳида бугунги кунда юз нафардан зиёд ўқувчи ёшлар ёзги таътилни мароқли ўтказишмоқда. Бу ерда болажонларнинг мароқли дам олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланган.
Ўғил-қизлар ўз маҳоратларини оширишлари учун расм чизиш, гербарий тўплаш, рақс тўгараклари фаолият юритяпти. Спортнинг сузиш, футбол, волейбол, теннис, бадиий гимнастика каби турлари бўйича машғулотлар ўтказилмоқда.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар