Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ ИШГА ТУШИРИШ ЮЗАСИДАН ШТАБ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ ИШГА ТУШИРИШ ЮЗАСИДАН ШТАБ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

20 июль 2023 йил
42
0

Фориш туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман давлат солиқ инспекцияси, тумандаги тижорат банклари ҳамда савдо-саноат палатаси Фориш туман бўлими ҳамкорлигида қўшма фармойиш қабул қилинган бўлиб, олий даражадаги ташрифлар ва халқаро тадбирлар доирасида эришилган келишувларни амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда ташқи савдо-саноат ва тадбиркорлик соҳаларига доир топшириқлар ижросини таъминлашга қаратилган назорат тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича штаб ташкил этилган.
Фориш туман прокуратурасида мазкур штаб йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда туман прокурори Икром Нарзиев, туман прокурори катта ёрдамчиси, ишчи гуруҳ раҳбари Аминжон Авазов, туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Темур Саъдуллаевлар сўзга чиқиб, хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, лойиҳаларни ишга тушириш, ташқи савдо ва тадбиркорликни ривожлантириш, бу борадаги мавжуд муаммолар ҳақида тўхталиб ўтишди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар