Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ЁШЛАР ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ

ЁШЛАР ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ

15 июль 2023 йил
86
0

Спорт ёшларни жисмонан соғлом, етук ва баркамол фарзанд бўлиб камол топишида муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабдан ҳам Фориш туманида барча маҳаллаларда ёшларни спортга жалб қилиш борасида кўплаб амалий ишлар амалга оширилмоқда.
Фориш туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби томонидан ёшларни спортга кенг жалб қилиш ва ёшлар ўртасида спортнинг оммавийлигини таъминлаш борасида бир қатор спорт тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Яқинда туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби томонидан “Ёшлар янги Ўзбекистон келажаги” шиори остида маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар ўратсида спортнинг волейбол тури бўйича туман биринчилиги бўлиб ўтди.
Беллашувлар қизғин курашларга бой тарзда муросасиз кечди. Мусобақа якунида ғолиб жамоаларга туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби томонидан диплом ва медаллар топширилди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар