Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАНИДАГИ “УЧМА” МАҲАЛЛАСИДА ИЧКИ ЙЎЛЛАР ТАЪМИРЛАНИБ, АҲОЛИНИ ҚИЙНАБ КЕЛАЁТГАН МУАММОЛАР ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

ФОРИШ ТУМАНИДАГИ “УЧМА” МАҲАЛЛАСИДА ИЧКИ ЙЎЛЛАР ТАЪМИРЛАНИБ, АҲОЛИНИ ҚИЙНАБ КЕЛАЁТГАН МУАММОЛАР ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

10 июль 2023 йил
102
0

Бугунги кунда Фориш туманида қишлоқ ва маҳаллаларда йўл инфратузилмаси билан боғлиқ энг долзарб масалалар тизими ҳал этилиб, аҳоли учун муносиб турмуш шароитлари яратилмоқда.
Туманнинг 1-сектор ҳудудидаги “Учма” маҳалласидаги Учма ва Юқори Учма қишлоқларида ҳам йўл инфратузилмаси билан боғлиқ мавжуд муаммолар бартараф этилиб, ички йўлларни таъмирлаш, ёғин-сочинли кунларда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ишлар олиб борилмоқда.
“Фориш – Нурота” автомобил йўлидан Учма ва Юқори Учма қишлоғига олиб борувчи 2 километр 350 метр бўлган ички йўл Фориш туман автомобил йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси жамоаси томонидан таъмирланиб, асфальт қоплама ётқизилмоқда.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар