Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ДАВЛАТ БАЙРОҒИДАН ФОЙДАЛАНИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ҲОЛАТЛАР КЕНГАЙТИРИЛДИ

ДАВЛАТ БАЙРОҒИДАН ФОЙДАЛАНИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ҲОЛАТЛАР КЕНГАЙТИРИЛДИ

10 июль 2023 йил
142
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун имзоланди.
Давлат байроғидан фойдаланилиши мумкин бўлган ҳолатлар кенгайтирилди, жумладан:
- байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойларида, биноларда, яшаш ёки иш жойларида, транспорт салонида;
- байроқдан спорт мусобақалари, оммавий, тантанали ва маданий тадбирларда, оилавий байрамларда, хотира саналарни нишонлашда, жамият ва давлат арбоблари, ҳарбий хизматчилар дафн маросимларида;
- халқаро спорт мусобақалари ҳамда Ўзбекистон чемпионатлари учун спорт кийимларини тайёрлаш учун байроқнинг тасвири туширилган белгилардан фойдаланиш мумкин.
Қонун билан байроққа нисбатан ҳурматсизлик қилиш ҳолатлари аниқ белгиланди, хусусан:
- байроқдан ва унинг тасвири туширилган белгилардан йиртилган, ифлосланган, тешилган, ранги оқарган ҳолда ва бошқа номақбул тарзда фойдаланиш;
- бирор бир нарса учун устки ёпинғич сифатида фойдаланиш;
- столларга, ўриндиқларга, стулларга тўшаш ёки тасвирлаш, ундан қоплама сифатида фойдаланиш, ўтириладиган бошқа жойларга ёки оёқ остига тўшаш ёки тасвирлаш;
- кийим-кечак, дастрўмол ёки кўрпа-тўшак сифатида, буюмларни сақлаш ва ташиш учун фойдаланиш;
- байроқ тасвири туширилган белгиларни пойабзал, дастрўмол, кўрпа-тўшак, ички кийим-кечакка, сочиқларга, қутиларга (ўровларга), бир марта фойдаланиш ва ташлаб юбориш учун мўлжалланган буюмларга босиб чиқариш ёки унинг тасвирини бошқача тарзда тушириш;
- байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан одоб-ахлоқ қоидалари ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид равишда фойдаланиш мумкин эмас.
Давлат байроғидан ва унинг тасвири туширилган белгилардан белгиланган талабларга мувофиқ фойдаланиш учун масъулият байроқдан фойдаланадиган жисмоний ва юридик шахслар, давлат органлари зиммасига юклатилади.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар