Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ВИЛОЯТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ ФОРИШ ТУМАНИДАГИ “ХОНБАНДИ” МАҲАЛЛАСИДА МАҲАЛЛА МУТАСАДДИЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

ВИЛОЯТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ ФОРИШ ТУМАНИДАГИ “ХОНБАНДИ” МАҲАЛЛАСИДА МАҲАЛЛА МУТАСАДДИЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

05 июль 2023 йил
102
0

Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, вилоят 4-сектор раҳбари Бегзод Ташпўлатов ҳамда Фориш туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Санжар Ҳафизовлар сектор ҳудудидаги “Хонбанди” маҳалласида фаолият юритаётган маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси фаолияти билан танишди.
Сектор раҳбарлари ва маҳалла фаоллари ўртасида бўлган учрашув давомида масъулларга “хонадонбай” юриш тамойили асосида аҳоли мурожаатларини ўрганиш, ечимини кутаётган муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан сектор раҳбарига таклифлар киритиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, сектор раҳбарлари масъул ташкилот вакилларига маҳаллада мавжуд "қизил' ва "сариқ" тоифага киритилган ишсиз ёшларни бандлигини ҳоким ёрдамчиси, туман тижорат банклари билан ҳамкорликда имтиёзли кредитлар бериш, асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари учун субсидиялар бериш ҳамда узоқ муддатга фойдаланиш учун ер ажратиш орқали ҳал қилиш бўйича ўз тавсияларини берди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар