Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАНИДА ФАЙЗЛИ ВА БАРОКАТЛИ КУН ҚУРБОН ҲАЙИТИ КЕНГ НИШОНЛАНМОҚДА

ФОРИШ ТУМАНИДА ФАЙЗЛИ ВА БАРОКАТЛИ КУН ҚУРБОН ҲАЙИТИ КЕНГ НИШОНЛАНМОҚДА

28 июнь 2023 йил
81
0

Қурбон ҳайити маънавий ҳаётимизда олижаноб фазилатларни, бағрикенглик, мурувват, дўстлик ва ҳамжиҳатлик каби эзгу қадриятларни мустаҳкамлаш борасидаги ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Бу қутлуғ айёмда ҳаммамиз, аввало, мана шундай файзли ва баракотли кунларга етказгани, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо эканлиги учун Аллоҳ таолога чексиз шукроналар айтамиз.
Бугунги кунда Янги Ўзбекистонни барпо этиш, мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш, халқимизнинг фаровон ҳаёти, жондан азиз фарзандларимизнинг бахту иқболини таъминлаш йўлида амалга ошираётган барча ислоҳотлар, жумладан, диний-маърифий соҳадаги ишларни тубдан такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни дунё ҳамжамияти, кенг эътироф этмоқда.
Муҳтарам Президентимизнинг жорий йил 19 июндаги “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида” эълон қилган қарори барча форишликларни мамнун этиб, эзгулик ва саховат кўрсатишга ундамоқда. Давлатимиз раҳбарининг қарори билан юртимизда беш кунлик дам олиш эълон қилингани халқимизнинг кайфиятини кўтариб, байрамга алоҳида файз ва шукуҳ бахш этмоқда. Бундай фазилатли кунларда юртдошларимиз қадимий ва табаррук масканларни, буюк аждодларимизнинг мўътабар қадамжоларини зиёрат қилиб, қариндош-уруғлари, яқинлари ҳолидан хабар олиб, руҳий таскин, маънавий озиқ оладилар.
Фориш туманидаги 7 та жоме масжидларида Ҳайит намозлари ўқилиб, намозхонларимиз юртга тинчлик, элга фаровонлик тилаб дуога қўл очдилар.
Шунингдек, тумандаги корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари, саховатпеша тадбиркорлар кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилалар, ногиронлар, тўшакда ётиб қолган беморлар холидан хабар олишиб, уларга ҳайитликлар улашишмоқда.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар