Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАНИДА МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИГА ОЛТИН ВА КУМУШ МЕДАЛЛАР ТОПШИРИЛДИ

ФОРИШ ТУМАНИДА МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИГА ОЛТИН ВА КУМУШ МЕДАЛЛАР ТОПШИРИЛДИ

27 июнь 2023 йил
45
0

Фориш туманидаги 18-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида тумандаги умумтаълим мактабларини 2022-2023 ўқув йилини аъло баҳоларга битирган 11-синф ўқувчиларига олтин ва кумуш медалларни тантанали топшириш тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирни туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Абдуманнон Саидхонов кириш сўзи билан очди.
Шундан сўнг туман мактабгача таълим ва мактаб таълими бўлими мудири Собир Ваққосов сўзга чиқиб, ёшларнинг илм олиш, касб-ҳунар эгаллаш борасида яратилган шарт-шароит ва имкониятлар ҳақида батафсил сўз юритди.
Тадбирда мактабни аъло баҳоларга томомлаган истеъдодли ёшлар, уларнинг ота-оналари, устоз мураббийлари, зиёлилар иштирок этди.
Тадбирда тумандаги умумтаълим мактабларини 2022-2023 ўқув йилини аъло баҳоларга битирган 20 нафар ўқувчиларга олтин, 3 нафар ўқувчиларга эса кумуш медаллар топширилди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар