ФОРИШ ТУМАН ҲОКИМИ МАТБУОТ ХОДИМЛАРИНИ БАЙРАМ БИЛАН САМИМИЙ ҚУТЛАДИ
Фориш туман ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими Икром Матиев 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан туман ҳокимлиги ахборот хизмати ва “Фориш тонги” газетаси таҳририяти ходимларини байрам билан самимий табриклади.
Тадбирда сўз олган туман ҳокими Икром Матиев юртимиздаги ислоҳотлар, инсон ҳуқуқлари, ижтимоий манфаатларни тарғиб қилиб, уни халққа етказишда, фаол фуқаролик позициясини билдиришда журналистлар фаол ҳаракат қилаётгани, бугун давлат органлари фаолиятининг шаффофлиги ва ҳисобдорлигини, қонунчилик ҳамда муҳим дастурий ҳужжатлар ижроси устида жамоатчилик назоратини таъминлашда ОАВ вакиллари асосий рол ўйнаётганини таъкидлади.
Байрам муносабати билан журналистларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғаларини топширди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.