Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ЁШЛАРГА ОИЛАВИЙ ҲАЁТ ҲАҚИДА ТУШУНЧАЛАР БЕРИЛМОҚДА

ЁШЛАРГА ОИЛАВИЙ ҲАЁТ ҲАҚИДА ТУШУНЧАЛАР БЕРИЛМОҚДА

26 июнь 2023 йил
83
0

Форишлик Нурлан Муса ев ва Фарангиз Қудратовалар ФҲДЁ бўлимига оила қуриш учун ариза топширишгач, туман хотин-қизлар бўлимига юборилди. Бу ерда бўлим бошлиғи Элнора Умматова ва хотин-қизлар фаоли Норинисо Ирисовалар иштирокида оилавий ҳаёт босқичлари, кўп учраётган муаммолар хусусида дарс ўтилди.
– Туман ҳокимлигида бундай жиддий мавзуда қизиқарли, дилдан суҳбат бўлади деб кутмагандик, - дейишди ёшлар. – Оила фақат икки кишининг хоҳиш-истаги эмас, кўпчиликнинг жон куйдириб яратадиган бахт қўрғони эканини теран тушундик. Бундан кейин ҳам юзага келадиган турли масалаларда ёрдам ва маслаҳат сўраб бу даргоҳга келишдан тортинмаймиз.
Ҳозирги кунга қадар Фориш туман хотин-қизлар бўлимида ташкил этилган Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказига ташриф буюрган никоҳланувчилар сони 123 нафарга етди. Туманда ФҲДЁда рўйхатга олинган ҳар бир никоҳланувчилар бу марказда суҳбатдан ўтишади. Якунда ёшларга оила одоби хусусидаги бадиий адабиётлар совға қилинади.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар