Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАНИДА “20 МИНГ ТАДБИРКОР – 500 МИНГ МАЛАКАЛИ МУТАХАССИС” ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

ФОРИШ ТУМАНИДА “20 МИНГ ТАДБИРКОР – 500 МИНГ МАЛАКАЛИ МУТАХАССИС” ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

24 июнь 2023 йил
95
0

Фориш туманида Жиззах вилоят ҳокимининг молия иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Абдивали Мустанов иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги “Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-93-сонли Фармони ижросини таъминлашга қаратилган йиғилиш ўтказилди.
Унда туманда ташкил этилган “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастурини амалга ошириш учун тузилган штаб ва ишчи гуруҳ аъзолари, ҳоким ёрдамчилари, тадбиркорлар, тегишли корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.
Тадбирда Жиззах вилоят ҳокимининг молия иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Абдивали Мустанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги “Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-93-сонли Фармони ва фармонга кўра “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури ҳамда бу дастурда тадбиркорларга яратилаётган имтиёзлар ҳақида, туманда тузилган штаб ва ишчи гуруҳ аъзолари олдида турган вазифалар, дастурда тадбиркорларга яратилаётган имтиёзлар ҳақида сўз юритиб, тушунчалар бериб ўтди.
Тадбирда вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Файзулло Салоҳиддинов, Фориш туман ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Шавкат Узоқов иштирок этди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар