Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАНИДА 4 КИЛОМЕТРЛИ АЙЛАНМА ЙЎЛ ҚУРИЛМОҚДА

ФОРИШ ТУМАНИДА 4 КИЛОМЕТРЛИ АЙЛАНМА ЙЎЛ ҚУРИЛМОҚДА

24 июнь 2023 йил
82
0

Айни кунда Фориш туман автомобил йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси томонидан туман маркази бўлган “Боғдон” шаҳарчасини айланиб ўтадиган, юк автомобиллари учун 4 километрли айланма йўлини қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Аввал қум-тупроқдан бунёд этилган ушбу йўл йиллар ўтган сайин яроқсиз ҳолга келиб қолган эди. Шу сабаб катта-кичик республикамизнинг турли вилоятларига Фориш тумани орқали ўтадиган барча юк автомобиллари “Боғдон” шаҳарчасининг марказий Амир Темур кўчаси орқали харакатланиб, тирбандликларга ва бошқа ноқулайликларга сабаб бўлаётганди.
Айни кунда ушбу йўлни кенгайтириш, қум-шағал тўкиб текислаш ва зичлаш ишлари олиб бориляпти. Бу ишлар якунлангач йўлга асфальт қоплама ётқизилади.
Йўлсозлар ушбу йўлга ўрнатилган 2 та катта ва 6 та кичик ҳажмли сув ўтказгичларни ҳам таъмирлашмоқда.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар