ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛИБ, ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА
Фориш туманида ёшлар муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этиш бугунги кунда ҳар бир катта-кичик раҳбарнинг кундалик вазифасига айланган.
Фориш туман прокурори Икром Нарзиев ҳам ўзига бириктирилган ёшлар ва уларнинг ота-оналари яшаш манзилларига бориб, яккама-якка суҳбат ўтказиб, муаммоларини ҳал этишга ҳаракат қилиб келмоқда.
Жумладан, 1-сектор ҳудудидаги Ўхум маҳалласига бориб, ўзига бириктирилган ёшлар билан уларнинг яшаш манзилларида бўлиб яккама-якка суҳбатлар ўтказди. Ўрганиш жараёнида аниқланган муаммолар бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, ҳал этиш чоралари кўриляпти.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)